22:50 / 31.01.2021
3 560

Месси дарғазаб: унга хиёнат қилишди

Месси дарғазаб: унга хиёнат қилишди
Фото: «Global Look Press»
Аввалроқ Испаниянинг «El Mundo» нашри аргентиналик ҳужумчи Лионель Месси Каталониянинг «Барселона» клуби билан тузган шартномаси қийматини эълон қилгани ҳақида хабар берилганди. Ҳужжатга кўра, аргентиналик футболчи қарийб 556 миллион евро ишлаб топади.

Испаниянинг «Барселона» клуби ҳужумчиси Лионель Месси клуб билан тузган шартномаси тафсилотлари нашр этилганидан хабар топгач, тепа сочи тикка бўлди. Энди у «кўк анор ранглилар» сафини аниқ тарк этиши мумкин.

«Football-espana» хабарига кўра, Лео клубда кимдир унга хиёнат қилганига ишончи комил. Дўстлари билан суҳбатда у вазиятни шармандали ҳол деб атаган. Мессининг ғазабини тушунса бўлади: шартномадаги маълумотлар махфий ҳисобланади: улар сир тутилиши зарур.

Aргентиналик футболчи аввал ҳам клубни тарк этиш истаги борлигини яширмаган: чунки у бу ерда ўзини бахтиёр ҳис қилмай қўйган. Бироқ бу ҳолат масаланинг ҳал қилинишини тезлаштириб юбориши ҳеч гап эмас. Футболчининг амалдаги шартномаси шу йилнинг ёз ойида тугайди. Шундан сўнг у эркин агентга айланади. ОAВ хабарларига кўра, унга икки клуб даъвогарлик қилмоқда: «Манчестер Сити» ва «ПСЖ».

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Месси дарғазаб: унга хиёнат қилишди