
Фото: Twitter
Футбол бўйича Италия Кубогининг ярим финал илк учрашуви доирасида «Интер» 2 февраль, сешанба куни «Ювентус»ни қабул қилди.
Учрашувнинг 9-дақиқасидаёқ Лаутаро Мартинес миланликларни олдинга олиб чиқди. 26-дақиқада Криштиану Роналду мувозанатни тиклади. 35-дақиқада португалиялик футболчи дублини нишонлаган ҳолда туринликларнинг иккинчи голини урди.
Қолган вақтда ҳисоб ўзгармади ва Андреа Пирло шогирдлари дастлабки ўйинда ғалаба қозонди. Ушбу жамоалар ўртасидаги иккинчи ўйин 9 февраль куни бўлиб ўтади.
«Интер» — «Ювентус» 1:2
Голлар: 1:0 – 9 Мартинес, 1:1 – 26, пенальти Роналду, 1:2 – 35 Роналду.
«Интер»: Ҳанданович, Дармиан, де Врей, Шкриньяр, Янг (Перишич, 66), Видаль (Эриксен, 73), Барелла, Санчес, Брозович (Сенси, 85), Бастони (Пинамонти, 85), Мартинес.
«Ювентус»: Буффон, Демирал, де Лигт, Алекс Сандро, Куадрадо, Маккенни (Кьеллини, 90), Рабьо, Кулусевски (Кьеза, 90), Бентанкур (Артур, 76), Бернардески (Данило, 69), Роналду (Мората, 77).
Огоҳлантиришлар: Демирал (14), Янг (25), Алекс Сандро (32), Видаль (38), Роналду (45), де Лигт (47), Артур (86), Санчес (90), Мората (90). «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар