21:45 / 03.02.2021
2 245

"Пахтакор" БААдаги учинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди

"Пахтакор" БААдаги учинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди
Дубайдаги йиғинда "Пахтакор" учинчи назорат баҳсида Латвия чемпиони "Рига"га имкониятни бой берди. Бу сафар ҳам бош мураббий Питер Хюистра тўлиқ икки таркибни синаб кўрди. Биринчи бўлимда майдонда деярли тенг кураш борди. "Шерлар" бир неча қулай имкониятларни юзага келтиришди. Дердийок ва Чераннинг уринишлари хавфли чиқди, бироқ голга айланмади.

Иккинчи бўлимда амалга оширилган ўзгаришлардан кейин ригаликлар икки тўп киритишди. Дастлаб Мбомбо пенальтидан унумли фойдаланган бўлса, кейин Филиппов боши билан дарвоза олдидан аниқ зарба бериб орадаги фарқни оширди. Шу тариқа "Пахтакор" Дубай йиғинида сўнгги назорат ўйинида мағлубиятга учради.

"РИГА" - "ПАХТАКОР" - 2:0 (0:0)
Голлар:
Мбомбо, 69-пен - 1:0. Филиппов, 75 - 2:0.
3 февраль. Дубай. "Жебел Али" мажмуаси.
"Рига": Пурин, Фёдоров, Чернормордийс, Враньянин, Ругинс, Пишкевич, Ната, Брисола, Рамос, Камесс, Милошевич.
"Пахтакор": Суюнов (Қувватов, 32; Исақов, 63), Алижонов (Комилов, 46), Аъзамов (Чобанов, 63), Кримец (Анзур Исмоилов, 46), Сайфиев (Азмиддинов, 63), Ҳамробеков (Холматов, 63), Собирхўжаев (Иминов, 54), Турғунбоев (Эркинов, 57), Йўлдошев (Розиев, 63), Черан (Темиров, 63), Дердийок (Холдорхонов, 63).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Пахтакор" БААдаги учинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди