Ўзбекистон миллий терма жамоасининг БАА йиғинидаги яна бир рақиби маълум бўлди

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг БАА йиғинидаги яна бир рақиби маълум бўлди
Хабарингиз бор, Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун "ЖЧ-2022" ва "Осиё кубоги-2023" қўшма саралаш босқичи беллашувларига тайёргарлик режасидан ўрин олган навбатдаги ўқув-машғулот йиғини ўтказади.

Миллий терма жамоамиз 8-18 февраль кунлари Дубай шаҳрида машғулот олиб боради ва йиғин давомида учта ўртоқлик ўйини ўтказилиши режа остига олинган.

Унга кўра, 12 февраль куни термамизга "Зенит" клуби рақиблик қилса, орадан 5 кун ўтиб, Вадим Абрамов шогирдлари Солигорскнинг "Шахтёр" жамоасига қарши назорат баҳсида майдонга тушади.

12 февраль, шанба
Ўзбекистон — "Зенит" (Россия)

17 февраль, чоршанба
Ўзбекистон — "Шахтёр" (Беларусь).
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар