2 475
Бошида мусобақага қизиқишимиз паст эди, "Бунёдкор" билан ҳали янги шартнома тузмадим - Лутфулла Тўраев
“Бунёдкор” клуби Фарғонада ўтказилган “Ҳоким Кубоги” мусобақасида илк бор иштирок этиб, якунда ғолибликни қўлга киритди.
Жамоа етакчиси Лутфулла Тўраев эса доимгидек “Бунёдкор”даги энг фаол ўйинчилардан бири бўлди. Бу орқали у янги мавсумга яхши спорт формасида кириб бораётганини кўрсатиб бермоқда. Бунинг устига Вадим Абрамов уни яна терма жамоа йиғинига жалб этди. Фарғонадаги турнирдан кейин у sports.uz учун таассуротлари билан ўртоқлашди.
“Ҳоким Кубоги” турниридаги ғолиблик хусусида
- Худога шукр, финалда ғалаба қозондик. Бу муваффақият бизга бошқача туюлди. Йилни соврин билан бошладик. Илоҳим, бу давомли бўлсин. Жамоамизни мазкур мусобақага таклиф қилгани учун Фарғона вилояти ҳокимига раҳмат айтамиз. Турнир яхши савияда ўтди. Тан оламиз, бошида ушбу турнирга қизиқишимиз пастроқ эди. Иштаҳа овқат пайтида келади дейишганидек, гуруҳдан чиққанимиздан кейин иштиёқимиз кучайди. Футболчилар билан Кубокни ютмасак бўлмаслигини гаплашиб олгандик. Мана, мусобақа ғолибига айландик. Ҳар қандай мусобақа ёки Кубок бўлишидан қатъий назар унда ғолиб чиқиш барибир инсонга бошқача завқ беради.
Клубдаги қарздорликлар бартараф этилдими?
- “Бунёдкор”да яна раҳбарият ўзгарганини билсангиз керак. Мана, яқинда Улуғбек ака Мирзаев қайтди. Ўтган йилнинг ҳисобидан биргина декабрь ойи учун маошлар қолган. Шунингдек, ҳар бир ғалаба учун бериладиган бонуслар ҳам турибди. Лекин маблағ масаласида яхши томонга ўзгаришлар бор. Яна озгина вақтдан кейин барчаси тўлиқ бартараф этилади, деб ўйлайман.
“Бунёдкор”даги тақдири нима бўлади?
- Менинг масалам ҳалигача очиқ турибди. “Бунёдкор” билан ҳозирча янги шартнома тузганим йўқ. Менга қизиқиш билдираётган клублар бор, аммо бунга тўхталиб ўтирмоқчи эмасман. Икки-уч кун ичида мавсумни қайси клубда бошлашим ҳал бўлиб қолади. Балки “Бунёдкор”да қоларман, балки кетарман. “Бунёдкор”га эса қайси мураббий келишини билмайман. Буни биз эмас, раҳбарлар ҳал қилади.
Терма жамоага навбатдаги чақирув тўғрисида
- Рақобат бор жойда ҳар доим ўсиш бўлади, дейишади. Ўзбекистонни юқори чўққиларга олиб чиқишга ҳаракат қиламиз. Ҳамма мухлисларнинг орзулари ушалишига бор кучимизни сарфлаймиз. Чунки бу орзунинг рўёбга чиқишини анчадан бери кутишяпти. Ташкил этилаётган йиғинлар орқали ўйин амалиётимизни янада яхшилаш устида ишлаймиз. Назорат учрашувлари ҳам албатта фойдадан ҳоли бўлмайди. Легионерларимиз таркибда камроқ, агар хорижда тўп сураётган бошқа ўйинчиларимиз ҳам келганларида яхши бўларди. Айниқса, таркибда барча футболчилар йиғилганда янада қулай бўларди, деб ўйлайман.
Шуҳратбек Жўраев
“Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
БАА ўзбекистонлик ҳайдовчиларни иш билан таъминлашни режалаштирмоқда