Сўнгги йилларда ўзбек боксининг нуфузи юқори даражага чиқиб улгургани сир эмас. Дунёда нафақат боксчиларимиз, балки мураббийларимизга ҳам қизиқиш юқори. Шу муносабат билан, Олимпия ўйинлари совриндори, Осиё ўйинларининг икки карра чемпиони Рустам Саидов бокс бўйича Малайзия терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди.
Бир неча кун олдин мураббий Малайзия бокс федерацияси билан шартнома имзолади.
Маълумот ўрнида, Рустам Саидов 2011 йилда боксчилик фаолиятини якунлаган ва шундан сўнг мураббийлик фаолиятни бошлаган. Ўз вақтида Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи сифатида ҳам ишлаган ва қитъамизда 2015 йилнинг энг яхши бокс мураббийи деб топилган.
Ўзбекистон бокс федерацияси Рустам Саидовга келажакдаги фаолиятида муваффақият тилаб қолади.
Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати
“Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
БАА ўзбекистонлик ҳайдовчиларни иш билан таъминлашни режалаштирмоқда