22:25 / 05.02.2021
1 844

"Локо"нинг испаниялик футболчиси: "Локомотив" таклифини ҳеч қандай иккиланишсиз қабул қилдим"

"Локо"нинг испаниялик футболчиси: "Локомотив" таклифини ҳеч қандай иккиланишсиз қабул қилдим"
Хабарингиз бор, янги мавсумга тайёргарлик кўраётган "Локомотив" испаниялик ҳимоячи Диего Барданкани ўз сафига қўшиб олди.
"Депортиво" тарбияланувчиси фаолияти давомида "Вальядолид", "Рекреативо", "Леванте" каби жамоаларда ҳам тўп тепган. Айни дамда Туркиядаги йиғинда бўлиб турган ҳимоячи SPORTS.uz сайтига берган интервьюсида янги жамоага мослашиши ва ўзбек футболи ҳақида фикр билдирди.

– Ассалому алайкум, Диего. Янги жамоага кўчиб ўтганингиз билан табриклайман. Адаптация жараёни қандай кечмоқда?
– Салом! Тўғрисини айтсам, бу ерда эканлигимдан жуда хурсандман. Жамоадошларим, клуб ходимлари ва мухлислар жуда меҳрибон ва улар менга тезроқ мослашиш учун ёрдам бермоқда. Рус тилини ўрганишга ҳаракат қиляпман. Аллақачон ўзбек ва рус тилларидаги калит сўзларни ишлатяпман. Жамоага иложи борича тезроқ мослашишга ҳаракат қиламан.

– Бу ерга келишингиздан аввал, ўзбек футболи ҳақида эшитганмисиз? Сизни "Локо"га ким таклиф қилди?
– Агентим менга бу вариантни таклиф қилганида, ҳеч қандай иккиланишсиз буни қабул қилдим. Мен бу клубнинг даражасини, унинг шарафини ҳимоя қилиш қанчалик муҳимлигини, жамоанинг ғолиблик руҳини биламан. Шунинг учун, улар юборган таклиф менга жуда қизиқ бўлиб туюлди.

Футболчилар, ходимлар, мухлислар, раҳбарият ва шаҳар - буларнинг барчаси аъло даражада Бу жиҳатлар менинг қарор қабул қилишимни тезлаштириб юборди.

– Ўзбек футболчиларининг қайси жиҳатларини кучли, деб ҳисоблайсиз?
– Тўғрисини айтсам, ҳали бирор нарса дея олмайман. Лекин машғулотларда бирга ишлаб билдимки, сизларда шиддатли футбол ўйнашади. Ҳужумчиларнинг ҳам бўйи баланд. Янги мавсум бошлансин, кейин тўлиқроқ айтишим мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Локо"нинг испаниялик футболчиси: "Локомотив" таклифини ҳеч қандай иккиланишсиз қабул қилдим"