2 087
ЎФА 6 та клубга легионер футболчи ва хорижлик мураббийларни рўйхатдан ўтказишни тақиқлади
Фото: «Насаф» ФК
Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) 2019 ва 2020 йилги мавсумларда легионер футболчиларни рўйхатдан ўтказганлик учун тўлов қилмаган бир қатор клубларга нисбатан жазо чорасини қўллади.
Регламентга кўра, Ўзбекистон футбол клублари легионер футболчини рўйхатдан ўтказиш учун маълум миқдорда пул тўлайди. Қоида бўйича мазкур тўлов амалга оширилмагунга қадар легионер футболчи ПФЛ рўйхатидан ўтказилмаган. Бироқ коронавирус сабаб оғир келган 2020 йилги мавсумда истисно тариқасида тўловларни кечиктириб тўлашга ПФЛ томонидан рухсат берилган. Аммо шу вақтга қадар олтита клуб оғзаки ва ёзма огоҳлантиришларга қарамай тўловларни амалга оширмай келаётгани маълум бўлди.
ПФЛ мазкур ишни 4 февраль куни ЎФАнинг Футболчилар мақоми ва ўтиши бўйича қўмитасига оширди. Ушбу масала қўмитанинг 5 февраль кунидаги йиғилишида кўриб чиқилди.
Қўмита аъзолари ўзаро муҳокамалардан сўнг 2019-2020 йилги мавсумларда легионер футболчиларни рўйхатдан ўтказиш учун белгиланган тўловни амалга оширмагани учун «Насаф», «Сўғдиёна», «Бунёдкор», «Сурхон», «Қўқон-1912», «Оқтепа» футбол клубларига 2021 йилги мавсум учун легионер футболчилар ва хорижлик мутахассисларни рўйхатдан ўтказишга тақиқ қўйиш бўйича якуний қарор қабул қилинди.
Бунда футбол клуби томонидан легионер футболчи ҳамда хорижлик мутахассисларни рўйхатдан ўтказиш бўйича вужудга келган қарздорлик тўлиқ бартараф этилган тақдирда 2021 йилги мавсумда легионерларни рўйхатдан ўтказишга қўйилган тақиқ олиб ташланиши белгилаб қўйилди.
Шунингдек, Футболчилар мақоми ва трансфери бўйича регламент қоидаларидан келиб чиқиб, легионер футболчи ёки хорижлик мутахассис билан 5 февраль санасигача 1 ой муддат ичида имзоланган меҳнат шартномалари ПФЛ рўйхатидан ўтказилади, бироқ қарздорлик бартараф этилмагунча, мазкур футболчи ёки хорижлик мутахассиснинг мусобақада иштирок этиши учун лицензия тақдим этилмайди.
Бунда легионер футболчи ёки хорижлик мутахассис билан 5 февраль санасигача бўлган 1 ой муддат ичида имзоланган меҳнат шартномалари борасида ҳар қандай нотўғри маълумот тақдим этиш жиддий санкцияларга олиб келиши муқаррарлиги тўғрисида футбол клублари расман огоҳлантирилди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
БАА ўзбекистонлик ҳайдовчиларни иш билан таъминлашни режалаштирмоқда