1 171
Ўзбекистон МТЖ мураббийлар штабига Купернинг собиқ ёрдамчиси ва россиялик 71 ёшли мутахассис қўшилди

Хабарингиз бор, ЖЧ-2022 саралаш босқичи беллашувларига ҳозирлик кўраётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўқув-машғулот йиғини олиб бориш учун бугун Дубай шаҳрига етиб борди.
Йиғин аввалида Вадим Абрамовнинг мураббийлар штаби таркибида ўзгариш юз берди. Ўзбек футболи ихлосмандларига таниш бўлган Антонио Сариоглоу эндиликда жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий сифатида миллий жамоамизда фаолият олиб боради.
Маълумот ўрнида, ушбу мураббий 2018-2019 йиллар давомида Ўзбекистон МТЖ футболчиларининг жисмоний тайёргарлиги бўйича Эктор Куперга ёрдамлашган. Бунга қадар у Миср терма жамоаси ҳамда Грециянинг “Арис”, “Верия” ва “Ираклис” клубларида фаолият юритган.
Шунингдек, Тимур Кападзенинг асосий эътибори Ўзбекистон U-20 терма жамоаси ҳамда янги ташкил этилаётган “Олимпик” клубига қаратилиши сабаб, унинг ўрнига МТЖ ёрдамчи мураббийи сифатида Виктор Тишенко тайинланди. Россиялик мутахассис узоқ йиллик мураббийлик фаолияти давомида “Актобе”, “Нефтчи-Фарғона”, “Лада-Толятти”, “Черноморец”, “Сочи-04” каби бир қатор клубларида иш олиб борган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Абдусалом Азизов терма жамоа аъзолари билан учрашди

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг БАА йиғинидаги яна бир рақиби маълум бўлди

Вадим Абрамов терма жамоа йиғинига кутилмаган футболчини чақирди

"Бухоро"да руминиялик мураббий иш бошлади

Ўзбекистон терма жамоасининг собиқ мураббийи энди БАА термасида ишлайди

Ўзбекистон миллий жамоасини Вадим Абрамов бошқаради