776
Ҳабиб футболчи бўлиш мақсади ҳақида: «Буни Роналду билан муҳокама қилдим, УЕФА ва ПСЖ президентлари билан суҳбатлашдим»

Фото: Instagram
Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов профессионал футболда фаолият юритиш борасидаги саволга жавоб қайтарди.
- "Шундай истак бор, бу болаликдаги орзум. Футбол — спорт қироличаси. Кимлар билан суҳбатлашмадим дейсиз — УЕФА президенти Чеферин, ПСЖ раҳбари билан. Кўпчилик билан гаплашдим, буни Криштиану билан ҳам муҳокама қилдик.
«Спартак» — ажойиб вариант, бироқ бу маҳаллий даража. Орзумдаги жамоа — бу «Реал».
Ўз хоҳишим билан 90 дақиқа тўлиқ кўрган илк ўйиним — бу «Реал» ва «Ювентус» ўртасидаги 1998 йилги ЕЧЛ финали. Ўшанда Миятович офсайддан гол урганди. Бироқ биз «реалчилар»миз, буни қабул қилмаймиз", - дейди Ҳабиб Нурмагомедов.
Аввалроқ россиялик яккакурашчи фаолиятини профессионал футболда давом эттириш ниятида эканини маълум қилганди.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг октябрь ойида Ҳабиб Жастин Гэтжига қарши жангдаги ғалабадан кейин MMA’даги фаолиятини якунлашини маълум қилганди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Ҳабиб Нурмагомедов: «Жастин Гэтжига қарши жангни аввалгилари билан солиштириб бўлмайди»

Ҳабиб Нурмагомедов: «Қарор қилдим ва уни ўзгартирмайман»

Ҳабиб Нурмагомедов Жастин Гэтжига қарши жангдан уч ҳафта олдин оёғини синдириб олгани маълум бўлди

Роналду Ҳабиб Нурмагомедовни ҳайратга солди

Ҳабиб Нурмагомедов ҳамда Жастин Гетжи ўртасидаги жанг қачон бўлиши маълум қилинди

Ҳабиб Роналдуга «ақлли маслаҳат» берди