
Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов (29-0) ўзи эгалик қиладиган EFC промоушенида жанг қилиши мумкинлиги борасидаги саволга жавоб қайтарди.
«Кимга қарши жанг қиламан? Ўз октагонимда ўзим чиқиб, соям билан курашаманми? Балки, кўргазмали жанг ташкил этармиз, балки мастер-класс. Олдиндан бир нарса деб бўлмайди, ҳозир 32 ёшдаман, 35 ёшимда нима бўлиши номаълум. Бироқ ҳозирча бундай режам йўқ», — дейди Ҳабиб Нурмагомедов.
Эслатиб Ҳабиб GFC промоушенини 1 миллион долларга сотиб олди ва унинг номини EFC’га ўзгартирди. Аввалроқ россиялик яккакурашчи 2021 йилнинг апрель ойида Тошкентда EFC мусобақасини ўтказиш мақсади борлигини маълум қилганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар