08:18 / 12.02.2021
1 783

«Бавария» — клублар ўртасида жаҳон чемпиони

«Бавария» — клублар ўртасида жаҳон чемпиони
Фото: Twitter/FCBayern
Қатарда клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати якунига етди. Финалда ЕЧЛ ғолиби «Бавария» КОНКАКАФнинг энг кучли жамоаси «Тигрес» устидан минимал ҳисобда ғалаба қозонди. Бенжамин Паварнинг ягона голи немис клубига иккинчи бор жаҳон чемпионликни тақдим этди.

Шу тариқа мюнхенликлар ўтган мавсум ҳисобидан 6-совринни ҳам қўлга киритишди ва 2009 йили «Барселона» томонидан ўрнатилган рекордни такрорлашди.

Клублар ўртасидаги ЖЧ, финал

Бавария — Тигрес 1:0
Гол:
Павар (59).
Бавария – Нойер, Зюле, Дэвис, Павар, Алаба, Коман (Дуглас Коста, 74), Киммих, Сане (Мусиала, 73), Гнабри (Толиссо, 64), Люка Эрнандес, Левандовски (Шупо-Мотинг, 73).
Тигрес – Гусман, Рейес, Сальседо, Родригес (Киньонес, 80), Писарро, Дуэньяс, Акино, Рафаэл Кариока, Киньонес, Гонсалес, Жиньяк.
Огоҳлантиришлар: Дуэньяс (42), Родригес (69), Рафаэл Кариока (90).

Мюнхенликлар футболчиси Роберт Левандовски ушбу мусобақанинг энг яхши футболчиси бўлди.
У ярим финалда иккита гол, финалда эса голли узатмага муаллифлик қилганди.

Иккинчи ўриндан мексикаликлар футболчиси Андре Пьер Жиняк жой олган бўлса, учинчи поғонадан "Бавария"нинг бошқа бир аъзоси Йозуа Киммих ўрин олди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Бавария» — клублар ўртасида жаҳон чемпиони