20:45 / 12.02.2021
3 495

Вадим Абрамов "Зенит"га қарши ўйиндан кейин "қовун туширди"

Вадим Абрамов "Зенит"га қарши ўйиндан кейин "қовун туширди"
Дубайда йиғин ўтказаётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси Россиянинг "Зенит" жамоасига қарши назорат учрашувида майдонга тушди ва йирик 0:4 ҳисобида мағлуб бўлди. Ўйиндан кейин терма жамоамиз бош мураббийи Вадим Абрамов ЎФА матбуот хизматига берган интервьюсида қуйидаги фикрларни билдириб ўтди.

"Афсуски, 0:4 ҳисобида мағлуб бўлдик. Менимча, бу рақибнинг бир икки кундан кейин Европа Лигасида ўйнайдиган таркиби. Улар бизга қараганда бу ўйинга анча тайёр эди. 4та гол биз учун, албатта, кўп. Иорданияга қарши баҳсда бошқа режаларимизни ҳам амалга ошириб кўрамиз. Мухлислар натижадан ҳафа бўлганлиги аниқ, аммо биз захира кучларимизни синаб кўришимиз керак эди. Ўзимиз ҳам бунча гол ўтказиб юборганимиздан ранжидик. Олдинда вақт бор ва ҳаммасини тўғрилаймиз. Йиғинга таклиф қилинган футболчилар билан келажакда ҳамкорлик қилишимиз мумкин. Шу боис, уларнинг имкониятларини кўриб олдик", - деди Абрамов.

Маълумот учун, "Зенит" ЕЧЛ "F" гуруҳида 1 очко билан 4-ўринни олганди. Шу сабабли, питерликлар Европа Лигасида ҳам иштирок эта олмайди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Вадим Абрамов "Зенит"га қарши ўйиндан кейин "қовун туширди"