Ўтган мавсумда Беларусь чемпиони бўлган Жасур Яхшибоев фаолиятини яна Европада давом эттирадиган бўлди.
Беларусь чемпионатида “Энергетик-БГУ” ва “Шахтёр” жамоалари шарафини ҳимоя қилган ўзбек легионери мавсумнинг энг фойдали футболчиси, деб эътироф этилган ва тўпурарлар баҳсида иккинчи ўринни қўлга киритган эди.
“Пахтакор” тарбияланувчиси энди Польшанинг етакчи клубларидан ҳисобланган “Легия” билан шартнома тузиши кутилмоқда.
Жасур айни пайтда Польша пойтахти Варшава шаҳрида бўлиб турибди ва бу ерда янги жамоаси учун тиббий кўрикдан ўтади.
“Легия” Польшанинг амалдаги чемпиони ҳисобланади. 1916 йилда тузилган ушбу клуб фаолияти давомида 14 маротаба мамлакат чемпионати ғолиби бўлган. Ўн уч марта кумуш ва ўн тўрт маротаба бронза медалга эга чиққан. “Легия” Польшанинг ички мусобақаларида жами 37 та совринни қўлга киритган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Трампнинг режалари Украина учун қўрқинчли тус олмоқда...