
Фото: Миллий паралимпия ассоциацияси
БААнинг Дубай шаҳрида 10—14 февраль кунлари пара енгил атлетика бўйича халқаро Гран-При мусобақаси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон делегация ҳам қатнашди. Мусобақа давомида ўзбекистонлик параатлетлар жами 24 та медалга (13 та олтин, 5 та кумуш ва 6 та бронза) сазовор бўлди. Бу ҳақда Миллий паралимпия ассоциацияси расмий сайтида маълум қилинди.
Таъкидланишича, бу медаллар Токио—2020 Паралимпия ўйинлари лицензияси учун муҳим очколарни тақдим этади.
Қуйида Fazza халқаро Гран-Присида совриндор бўлган спортчилар билан танишинг:
10 февраль кунги ғолиб ва совриндорлар:
1. Бобуржон Омонов (ядро улоқтириш) – олтин
2. Элбек Султонов (ядро улоқтириш) – олтин
3. Дониёр Аҳмедов (югуриш) – кумуш
4. Розия Эргашева (найза улоқтириш) – кумуш
5. Сабина Суханова (узунликка сакраш) – бронза
11 февраль кунги ғолиб ва совриндорлар:
1. Иззат Турғунов (узунликка сакраш) – олтин
2. Нурхон Қурбонова (ядро улоқтириш) – олтин
12 февраль кунги ғолиб ва совриндорлар:
1. Ҳусниддин Норбеков (ядро улоқтириш) – олтин
2. Моҳигул Ҳамдамова (диск улоқтириш) – олтин
3. Сабина Суханова (югуриш) – олтин
4. Нурхон Қурбонова (найза улоқтириш) – олтин
5. Наталя Семёнова (найза улоқтириш) – олтин
6. Муҳаммад Рехсимов (ядро улоқтириш) – кумуш
7. Абдулазизхон Абдуҳакимов (босқон улоқтириш) – бронза
8. Ёрқин Одилов (найза улоқтириш) – бронза
9. Фарруҳ Саидхўжаев (диск улоқтириш) – бронза
13 февраль кунги ғолиб ва совриндорлар:
1. Сабина Суханова (югуриш) – олтин
2. Асила Мирзаёрова (узунликка сакраш) – олтин
3. Нурхон Қурбонова (найза улоқтириш) – олтин
4. Маъруфжон Муродуллаев (югуриш) – олтин
5. Дилафруз Аҳмадхонова (ядро улоқтириш) – кумуш
6. Моҳигул Ҳамдамова (ядро улоқтириш) – кумуш
7. Кубаро Ҳакимова (ядро улоқтириш) – бронза
8. Омад Ҳасанов (баландликка сакраш) – бронза «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар