19:00 / 16.02.2021
2 061

«Мессини тинч қўй, ўғри». «Барселона» мухлислари ПСЖ президентини ҳақоратли сўзлар билан қарши олди

«Мессини тинч қўй, ўғри». «Барселона» мухлислари ПСЖ президентини ҳақоратли сўзлар билан қарши олди
Фото: Getty Images
«Барселона» мухлислари Каталонияга учиб келган ПСЖ президенти Носсир ал-Хелайфини салбий кайфиятда кутиб олди. Мухлислар бир неча бор қатарлик функционер томон ҳақоратли сўзларни ёғдирди. Бундан ташқари қуйидаги жумлалар айтилди: «Мессини тинч қўй, ўғри».

Эслатиб ўтамиз, сўнгги вақтларда «Барселона» билан амалдаги шартномаси 2021 йил ёзида тугайдиган Лионель Мессининг ПСЖга йўл олиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар кўп учрамоқда. Хусусан, ПСЖнинг бир нечта вакиллари мазкур трансфер борасида гапиришдан тўхтамаяпти.

Бундан ташқари ПСЖ раҳбари Неймарнинг можароли трансферидан кейин каталониялик мухлисларнинг нафратига учраган.

Чемпионлар Лигаси 1/8 финал дастлабки учрашуви доирасидаги «Барселона» — ПСЖ учрашуви Тошкент вақти билан 16 февралдан 17 февралга ўтар кечаси 01:00 да бошланади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Мессини тинч қўй, ўғри». «Барселона» мухлислари ПСЖ президентини ҳақоратли сўзлар билан қарши олди