Ўзбекистон миллий терма жамоаси Дубай шаҳридаги ўқув-йиғин машғулотларидан ўрин олган 3-назорат учрашувини ўтказди. Солигорскнинг "Шахтёр" жамоасига қарши майдонга тушган Абрамов шогирдлари 0:3 ҳисобида мағлубиятга учради.
"Кончилар" сафида голларга Кендиш, Океучи ҳамда Шиндагоридзе муаллифлик қилди. Дастлаб, жарима майдонимиздаги саросимали вазиятдан фойдаланган Кендиш ҳисобни очган бўлса, дарвозабонимизнинг қўпол хатосидан кейин тўпни қабул қилиб олган Океучи ҳисобни ишончли кўринишга келтирди. "Кончилар"нинг учинчи голини иккинчи таймда Шиндагоридзе киритди.
Шу тариқа, Вадим Абрамов бошчилигидаги Ўзбекистон МТЖ Дубай йиғинидан ўрин олган 3-назорат ўйинида йирик ҳисобда ютқазди. Аввалроқ, "оқ бўрилар" "Зенит" билан ўйинда ҳам мағлубиятга учраб, Иордания МТЖ устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонганди.
Маълумот учун, "Шахтёр" таркибидаги легионеримиз Шаҳзодбек Убайдуллаев иккинчи таймда майдонга тушди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Трампнинг режалари Украина учун қўрқинчли тус олмоқда...