Ўзбекистон футбол ассоциацияси Осиё футбол конфедерацияси билан йирик халқаро турнирларга мезбонлик қилиш бўйича ҳамкорликни давом эттирмоқда. Хабарингиз бор, ЎФA 2022 йилги U23 Осиё кубоги Ўзбекистонда қабул қилиш бўйича ОФКга сўровнома юборган эди.
ЎФA мутахассислари мазкур чемпионатни мамлакатимизда ўтказиш бўйича тендер жараёнига доир зарурий ҳужжатларни ОФК вакилларига тақдим этди ва кўплаб музокараларни олиб борди.
Натижада Осиё футбол конфедерацияси U23 Осиё кубоги-2022 беллашувларини юртимиз яшил майдонларида бўлиб ўтишига розилик билдирди. Бу ҳақда ЎФA матбуот хизмати хабар бермоқда.
2013 йилдан буён ташкил этиб келинаётган ушбу мусобақада ҳозирга қадар Ўзбекистон, Жанубий Корея, Япония ва Ироқ U23 терма жамоалари бош совринни қўлга киритган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Анчелотти: “Реал”да катта хатога йўл қўйдим. Бу менга катта дарс бўлди