
24 феврал куни Қозоғистонда “Oktagon” промоушени томонидан ММА бўйича ўзига хос жанг кечаси ташкил қилинади. Мазкур турнирда бир нечта ҳамюртларимиз ўз жангларини ўтказади.
Жумладан, “Йиртқич” номи билан танилиб бораётган ўзбек қизи Ўғилой Насимова мезбонлар вакиласи, дебютант Анастасия Дюжиковага қарши жанг қилади.
Насимова 27 январь куни ҳам Алмати шаҳрида жанг ўтказиб, қозоғистонлик Гулмира Сабиржоновани биринчи раунднинг ўзидаёқ мағлуб этганди.
Эслатиб ўтамиз: Ушбу турнир SPORT TV каналидан жонли равишда эфирга узатилади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар