
Болгарияда анъанавий “Странжа” турнири давом этмоқда. Бугун, турнирнинг тўртинчи куни бошланди. Табиийки, бугун ўзбекистонлик боксчилар ҳам навбатдаги жангларини ўтказади. Мусобақанинг бугунги кун дастуридан 6 нафар ҳамюртимизнинг иштироки ўрин олган.
+91 кг Баҳодир Жалолов – Берат Акар (Туркия)
-60 кг Райҳона Қодирова – Мира Потконен (Финландия)
- 69 кг: Навбаҳор Ҳамидова - Ани Ховсепян (Арманистон)
-51 кг Турсуной Раҳимова – Ангелина Лукас (Қозоғистон)
- 52 кг Шаҳобиддин Зоиров – Энтони Эррера (АҚШ)
- 57 кг Миразизбек Мирзаҳалилов – Хавер Ибанес (Болгария)
Юртдошларимиз иштирокидаги жанглар Тошкент вақти билан 17:00 дан старт олади. Шунингдек, 21:00 да ҳам юртдошларимизнинг жанглари ўрин олган. Ушбу турнирни Болгария бокс федерациясинингYoutube канали орқали “А” ва “B” рингларда томоша қилишингиз мумкин. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар