
Профессионал боксчимиз Шоҳжаҳон Эргашев Тошкент шаҳрида жанг ўтказади. Бу ҳақида боксчимиз Olamsport.com сайти муҳбири билан суҳбатда маълум қилди.
Унга кўра, ҳамюртимиз шу йилнинг 15 май куни Тошкент шаҳрида WBO Global камари учун аргентиналик Херемиас Понсега (27-0, 17 КО) қарши рингга кўтарилади. Баҳс "Ўзбекистон" спорт мажмуасида ташкил этилади.
Маълумот учун, Шоҳжаҳон IBF рейтингида 4, Понсе эса 5-ўринни эгаллаб турибди. Шунингдек, Эргашев WBO рейтинги да 8-ўриндан жой олган. Понсе эса ушбу йўналишнинг International камари эгаси ҳисобланади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар