12:42 / 27.02.2021
2 923

Шаҳобиддин Зоиров Ҳасанбой Дўсматовни мағлуб этган ҳиндистонлик боксчи ҳақида: Амит Пангал мен учун боксчи эмас

Шаҳобиддин Зоиров Ҳасанбой Дўсматовни мағлуб этган ҳиндистонлик боксчи ҳақида: Амит Пангал мен учун боксчи эмас
Фото: Getty Images
Бокс бўйича Рио—2016 Олимпиадаси ғолиби ва Жаҳон чемпиони Шаҳобиддин Зоиров Токио—2020 Олимпия ўйинлари лицензияси учун Иорданиядаги мусобақа ҳақида фикр билдирар экан, ўз вазн тоифасидаги рақибларидан бири ҳиндистонлик Амит Пангал борасида гапирди.

2020 йилнинг баҳорида ўтказилган лицензион мусобақада Зоиров ва Амит ярим финалда ўз юришини тўхтатганди. Шундан кейин ҳиндистонлик боксчи ўз интервьюларининг бирида Шаҳобиддин ва ўзининг мағлубиятига лицензия қўлга киритилгандан кейинги хотиржамлик сабаб бўлгани ҳақида айтганди.

- "Бир сабаб бордир, мен ютқаздим. Ҳамма боксчи ютқазади-ку. Жаҳон чемпионатида Амит менга ютқазади деб ким ҳам ўйлаганди? Ҳамма уни чемпион бўлади деб ўйлаганди.

Бироқ мен уни ютишимни билгандим ва бундан кейин ҳам ютаман. Амит мен учун боксчи эмас. Бу гапни ўзига ҳам айтаман
", - дейди Шаҳобиддин Зоиров.

Эслатиб ўтамиз, Зоиров Иорданиядаги мусобақада таиландлик Титисан Панмотга имкониятни бой бериб қўйганди.

2019 йил Россияда ўтказилган Жаҳон чемпионатида Зоиров финалда Амитни мағлуб этиб, чемпионликни қўлга киритганди. Амит Пангал мутлақ енгил вазн тоифасининг етакчиларидан бири ҳисобланади. У 2018 йилги Осиё ўйинларида финалда ўзбекистонлик боксчи Ҳасанбой Дўсматовни мағлуб этган ҳолда ғолибликни қўлга киритганди. Шунингдек, 2019 йилда Осиё чемпионлигини ҳам қўлга киритган.

Зоиров Болгарияда ўтган Странжа—2021 мусобақаси ярим финалида Ҳиндистон вакили Дипак Кумарга ютқазиб қўйди. Бироқ бу гапларни боксчи жангдан анча аввал айтганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Шаҳобиддин Зоиров Ҳасанбой Дўсматовни мағлуб этган ҳиндистонлик боксчи ҳақида: Амит Пангал мен учун боксчи эмас