Айни дақиқаларда бир неча кундан буён давом этаётган "Странжа" турнирининг финал жанглари бўлиб ўтмоқда. Бироз аввал Бобоусмон Батуров ушбу турнир чемпионига айланган эди. Яна бир финалга йўл олган юртдошимиз -81 кг вазн тоифасида ҳаракат қилган Дилшодбек Рўзметов ҳал қилувчи жангда россиялик Руслан Колесников билан тўқнаш келди.
Жанг кутилганидек шиддатли тарзда бўлиб ўтди. Колесников ўзига хос "панчер" эканлигини бутун турнир мобайнида исботлаб келган эди. Шунингдек, ҳамюртимиз ҳам мазкур турнирда ўзини ҳар томонлама кўрсата олди. Том маънода турнирнинг энг кучли боксчилари ғолиблик учун баҳс юритишди. Якунда, рақибига нисбатан яхши ва аниқроқ ҳаракат қилган юртдошимиз хақли тарзда ғалаба қозонди ва турнир чемпионига айланди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Анчелотти: “Реал”да катта хатога йўл қўйдим. Бу менга катта дарс бўлди