18:13 / 28.02.2021
1 810

“Локомотив”нинг испаниялик легионери “Marca”га интервью берди: Ўзбекистонда кинолардагидек яшамоқдаман

“Локомотив”нинг испаниялик легионери “Marca”га интервью берди: Ўзбекистонда кинолардагидек яшамоқдаман
Хабарингиз бор, Тошкентнинг “Локомотив” клуби янги мавсум олдидан таркибга бир қатор кучли футболчиларни жалб этди. Шу жумладан, Микаэль Секейра “темирйўлчилар” таркибига испаниялик Диего Барданка Флоресни чақирди. Нафақат испан, балки бутун дунёдаги спортга ихтисослашган нашрлар орасида ўз ўрнига эга бўлган Мадриднинг “Marca” нашри ундан Ўзбекистонга саёҳати ҳақида интервью олди. Қуйида ушбу материални тўлиқлигича таржима форматида эътиборингизга ҳавола этамиз.

Пандемия Ер сайёрасининг деярли барча нуқталарини қамраб олди. Аммо шундай жойлар борки, уларга ушбу касаллик анча кам талафот етказди ва уларни бемалол пандемиясиз давлатлар, деб атасак бўлади. Ўзбекистон ҳам мана шу оазисларнинг бири. “Бу ерда ўтган икки ҳафта давомида мен Европадаги пандемия хавфини мутлақо унутдим. Ҳалигача шокдаман: биз ниқобсиз бемалол юраверамиз. Бу ерда фақат гавжум жойларга бориш олдидан тиббий ниқоб тақилади ва гелдан умуман фойдаланишмайди. Касалхоналар бўм-бўш. Мен ўзимни бир йил аввал бошдан кечирган ҳаётимга қайтгандек ҳис қилдим. Европа, хусусан, Испанияда аҳвол анчайин оғир эди. Бу ерда эса кинолардагидек яшаяпман”, - дейди Барданка.

Марказий ҳимоячи позициясида тўп тепувчи Барданкада сайёҳлик руҳи бор: у Финландия, Польша, Словения, Сербияда ўйнаб улгурган. Навбат Ўзбекистонга келди. “Бу ёш ва супер-профессионаллашган клуб. “Локомотив”да футболчи учун барча шароитлар яратилган. Жамоада янги мавсум олдидан амбициялар ўта юқори. Испаниялик Дани Чабрера бу ерда дарвозабонлар мураббийи бўлиб ишлайди ва айнан унинг сайъ-ҳаракатлари билан мен “Локомотив” аъзосига айландим.

Одамларда иммунитет ҳосил бўлгунига қадар Ўрта Осиёнинг 33 млн аҳолиси коронавирус билан зарарланди: “Март-сентабрь оралиғида, эшитишимча, 60-70 фоиз одам касалликка чалиниб улгурган ва шундан сўнг, уларда пандемияга қарши курашиш тажрибаси пайдо бўлган. Бу ерда барчаси тўғри йўлга қўйилгани учун бугунги кунда мамлакатда беморлар сони анча кам”.

Ўзбекистонга келувчилар тиббий текширувдан тўлиқ тартибда, эҳтиёткорлик билан ўтказилади. Бу ерда вирус аломатлари аниқланса, бемор дарҳол яккаланади ва шифокорлар назоратига топширилади. Энг аҳамиятлиси, бу жараёнлар аэропортнинг ўзидаёқ амалга оширилади. Балки, шунинг учун ҳам Ўзбекистон коронавирусга қарши курашда катта муваффақиятларга эришган ва камроқ талафотга учрагандир.
Клубда спортчи сифатида ривожланишингиз учун зарур бўлган барча машғулот заллари ва шароитлар мавжуд. Бу барчамиз учун манзур бўладиган ҳаёт тарзи”, - деди Диего Барданка Флорес.

“Marca.com” сайтидан Абдулвосид Валихонов таржимаси

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » “Локомотив”нинг испаниялик легионери “Marca”га интервью берди: Ўзбекистонда кинолардагидек яшамоқдаман