15:56 / 01.03.2021
1 106

ОФК Кубоги «F» гуруҳи: ОКМК ёки «Насаф» гуруҳ ўйинларини Душанбеда ўтказади

ОФК Кубоги «F» гуруҳи: ОКМК ёки «Насаф» гуруҳ ўйинларини Душанбеда ўтказади
Осиё футбол конфедерацияси ОФК Кубоги 2021 йилги мавсум гуруҳ босқичи «F» гуруҳи ўйинлари марказлашган ҳолда Тожикистонда ўтказилишини эълон қилди. Бу ҳақда ТФФ расмий сайти хабар бермоқда.

«F» гуруҳида Ўзбекистон клуби ҳам жой олгани сабабли ўйинларга мезбонлик қилиш учун мамлакатимиз ҳам даъвогарлик қилганди. Якунда ОКМК ёки «Насаф» иштирокидаги баҳслар Тожикистон пойтахти Душанбеда ўтказиладиган бўлди. Расмий мезбон гуруҳдаги Тожикистон вакили «Хўжанд» клуби саналади. Шунингдек, гуруҳдан «Олтин аср» (Туркманистон) ва «Олой» (Қирғизистон) клублари ҳам жой олган.

Гуруҳ босқич ўйинлари марказлашган тизимда 14-20 май кунлари Душанбедаги «Марказий» ўйингоҳда ўтказилади. Гуруҳ ғолиблари ўртасидаги плей-офф баҳслари эса 11-25 август куни ўтказилади. Бу ўйинлар мезбони ҳали аниқ эмас.

Қайд этиш жоиз, ОКМК Қатарнинг «Ал-Ғарафа» клубига қарши ОЧЛ саралаш босқичи плей-офф баҳсида ғалаба қозонса, ОЧЛ «А» гуруҳидан жой олади. «Насаф» эса ОФК Кубогида иштирок этади. Акс ҳолда Олмалиқ клуби ОФК Кубоги «F» гуруҳида қатнашиб, ўйинларини Душанбеда ўтказади.

ОФК кубоги. «F» гуруҳи.
Мезбон шаҳар – Душанбе, Тожикистон
«Хўжанд» (Тожикистон)
ОКМК ёки «Насаф» (Ўзбекистон)
«Олтин аср» (Туркманистон)
«Олой» (Қирғизистон)

1-тур
14 май (жума)
ОКМК/«Насаф» (Ўзбекистон) – «Олой» (Қирғизистон)
«Олтин аср» (Туркманистон) – «Хўжанд» (Тожикистон)

2-тур
17 май (душанба)
«Олой» (Қирғизистон) – «Олтин аср» (Туркманистон)
«Хўжанд» (Тожикистон) – ОКМК/«Насаф» (Ўзбекистон)

3-тур
20 май (пайшанба)
ОКМК/ «Насаф» (Ўзбекистон) – «Олтин аср» (Туркманистон)
«Хўжанд» (Тожикистон) – «Олой» (Қирғизистон).

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Спорт » ОФК Кубоги «F» гуруҳи: ОКМК ёки «Насаф» гуруҳ ўйинларини Душанбеда ўтказади