Леннокс Льюис ва Майк Тайсон / Фото: Getty Images
Бокс бўйича собиқ мутлақ жаҳон чемпиони Леннокс Льюис ўзининг рингга қайтиши эҳтимоли тўғрисида гапирди. У Майк Тайсон билан жанг ўтказишни муҳокама қилишга тайёрлигини айтди.
"Агар омма ушбу жангни истаса, балки буни муҳокама қилармиз. Аслида ҳозирда мени рингга қайтишга мажбур қиладиган ҳеч нарса йўқ. Одамлар бу жангни кўришни истармикин, буни билмайман", - дея Льюиснинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда TMZ Sports.
Эслатиб ўтамиз, Льюис 2002 йилда Тайсонни нокаутга учратганди.
Ўтган йил ноябрда 54 ёшли Майк Тайсон ва 4та вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Рой Жонс ўртасида кўргазмали бокс жанги бўлиб ўтди. Жанг дуранг натижа билан якунланди.
Маълумот берилишича, Майк Тайсон ва Рой Жонс ўртасидаги жангнинг пуллик трансляциялари сони бир миллиондан ошган. Ушбу жанг ташкилотчиларга 50 миллион доллардан ортиқ даромад келтирган.
Леннокс Льюис Майк Тайсон “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Майк Тайсон ва Рой Жонс жанги натижаси маълум бўлди

Майк Тайсон vs Рой Жонс: нигоҳлар дуэли

Майк Тайсон ва Рой Жонс ўртасида ҳақиқий жанг бўлиши кутилмоқда

Майк Тайсон: «Рой Жонсни нокаутга учратмоқчиман»

Майк Тайсон нима сабабдан рингга қайтаётганлигини айтди

Леннокс Льюис Майк Тайсон билан реванш жанг ўтказишга тайёрлигини айтди