14:54 / 03.03.2021
2 590

Шаҳрам ва Шоҳжаҳон ҳаракат қиладиган вазн тоифаси мутлақ чемпионлиги учун кечадиган жанг санаси маълум бўлди

Шаҳрам ва Шоҳжаҳон ҳаракат қиладиган вазн тоифаси мутлақ чемпионлиги учун кечадиган жанг санаси маълум бўлди
Фото: Twitter/@trboxing
Top Rank промоутерлик компанияси бокс бўйича супер енгил вазн тоифаси мутлақ чемпионлиги учун кечадиган жанг санасини маълум қилди.

WBC ва WBO йўналишлари чемпиони Хосе Карлос Рамирес (26-0, 17 КО) IBF ва WBA камарлари соҳиби Жош Тэйлор (17-0, 13 КО) билан тўқнаш келади. Енгилмас боксчилар ўртасидаги жанг 2021 йилнинг 22 май куни бўлиб ўтади.

Жангнинг қаерда ўтказилиши ва ўша кунги мусобақа кардидан яна кимларнинг жанги ўрин олиши ҳақидаги маълумотлар кейинроқ эълон қилиниши айтилди. Айрим хабарларга кўра, жангга Лас-Вегас (АҚШ) шаҳри мезбонлик қилади.

Маълумот учун, ушбу вазн тоифасида ўзбекистонлик боксчилар Шаҳрам Ғиёсов (10-0, 8 КО) ва Шоҳжаҳон Эргашев (18-0, 16 КО) ҳаракат қилади.

WBA рейтингида Шаҳрам 6-ўринда қайд этилган бўлса, ундан кейинги поғонада Шоҳжаҳон бормоқда. Эргашев шунингдек, IBF (6-ўрин) ва WBO (13) йўналишларида ҳам топ-15 ликдан жой олган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Шаҳрам ва Шоҳжаҳон ҳаракат қиладиган вазн тоифаси мутлақ чемпионлиги учун кечадиган жанг санаси маълум бўлди