21:16 / 06.03.2021
2 133

Айрим футбол қоидаларига ўзгариш киритилди

Айрим футбол қоидаларига ўзгариш киритилди
Фото: ФИФА
Халқаро футбол ассоциациялари иттифоқи (ИФАБ) айрим футбол қоидаларига ўзгариш киритди.

Энди тўп ҳужум қилаётган жамоа футболчисининг қўлига тасодифан тегиб кетадиган бўлса, ўша ўйинчи ёки унинг жамоадоши томонидан урилган гол инобатга олинади.

Бунга қадар тўп ҳужум қилаётган жамоа футболчисининг қўлига тегадиган бўлса, бу қоидага хилоф ҳисобланиб, гол ва голга тортадиган вазиятлар инобатга олинмаётган эди.

Шу билан бирга ИФАБ мазкур вазиятда қўлнинг қай тариқа тургани ва футболчининг ҳаракатини баҳолашни ҳакамларнинг ихтиёрига топширилишини маълум қилди.

Мазкур қарор 2021 йилнинг 1 июлидан кучга киради, бироқ лигаларга қарорни муддатидан аввал амалиётга киритишга рухсат берилди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Айрим футбол қоидаларига ўзгариш киритилди