Фото: Getty Images
Енгил вазн тоифасида ҳаракат қилаётган UFC жангчиси Ислом Махачев (19-1) Дрю Доберга (23-10) қарши жангдаги ғалабадан кейин топ жангчилар билан беллашишга лойиқлигини айтди.
- "UFC’да анчадан бери жанг қилмаганим менинг айбим эмас. Барчасига ақл бовар қилмас 2020 йил айбдор. Мен бир неча йил олдинроқ топ-5 киришга ҳақли эдим.
Энди менда кетма-кет 7 та жангдан иборат ғалабали серия бор. Шундай экан, менга топ рақиб керак. Ким бўлсин, фарқи йўқ. Барчасини ер тишлатишга тайёрман.
Ҳозир Рафаэл дос Аньос ва Тони Фергюсон бўшлигини биламан. Иккаласи билан ҳам жанг қилишга тайёрман. Шунчаки менга топ жангчилардан бирини беринг.
Дрю Добер жуда қаттиқ йигит эканини билардим. У жуда яхши зарбага эга, шу сабаб шундай йўлни танладим: партерга олиш ва назорат", - деди Ислом Махачев.
Махачев UFC 259 мусобақасида бўлиб ўтган жангда Доберни учинчи раундда бўғиш усулини қўллаб, таслим этди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Родри "Олтин тўп" учун сўровномада кимга овоз бергани маълум бўлди