20:28 / 09.03.2021
1 951

Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Сўғдиёна"га ютқазиб қўйди

Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Сўғдиёна"га ютқазиб қўйди
Суперлига янги мавсуми 1-турининг очилиш учрашуви бўлмиш "Навбаҳор" - "Сўғдиёна" баҳси ўз ниҳоясига етди. Учрашувда жиззахликлар минимал - 0:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритишди.

Ўйин тақдирини ҳал қилган ягона голга 35-дақиқада "Сўғдиёна" ҳужумчиси Шоҳруз Норхонов муаллифлик қилди. Шу тариқа, "Навбаҳор" янги мавсумнинг илк баҳсида ўз мухлислари қаршисида мағлубиятга учради.

Навбатдаги турда наманганликлар Тошкентда "Локомотив" меҳмони бўлишади. "Сўғдиёна" эса ўз уйида дебютант "Турон"ни қабул қилади.

"Навбаҳор" - "Сўғдиёна" 0:1
Гол:
Норхонов 35.
"Навбаҳор": 1.Ўткир Юсупов, 7.Азимжон Аҳмедов, 9.Иван Соловьёв, 10.Қувондиқ Рўзиев, 17.Эҳсони Паншанбе, 19.Мирзоҳид Ғофуров, 22.Игорь Голбан, 24.Даврон Ҳошимов, 67.Марко Путинчанин, 70.Аббос Ғуломов, 88.Славиша Стоянович.
Захира: 35. Раҳимжон Давронов, 4.Фарҳод Мираҳматов, 8.Сардор Теляков, 11.Исломбек Исоқжонов, 18.Баҳром Абдураҳимов, 25.Шоҳрух Маҳмудхожиев, 28.Никола Ташич.
"Сўғдиёна": 1.Ширинбой Абдуллаев, 2.Сардор Қулматов, 4.Элёр Орифов, 6.Искандар Шайкулов, 7.Арсланмират Аманов, 8.Жамшид Болтабоев, 10.Шоҳруз Норхонов, 11.Жасур Хасанов, 28.Эргаш Исмоилов, 31.Лука Чермель, 93.Марко Колакович.
Захира: 37.Алишер Пирматов, 9.Ойбек Нурматов, 17.Шоҳбоз Жўрабеков, 19.Жавоҳир Қаҳрамонов, 20.Баҳодир Насимов, 63.Асилжон Бегимқулов, 77.Саҳоб Рашидов.
Огоҳлантиришлар: Орифов 57, Абдуллаев 65, Жўрабеков 80, Исоқжонов 89.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Сўғдиёна"га ютқазиб қўйди