08:32 / 10.03.2021
1 640

ЕЧЛ. «Порту» қаҳрамонлик кўрсатиб «Ювентус»ни турнирдан чиқариб юборди, «Боруссия» Д 1/4 финалга йўл олди

ЕЧЛ. «Порту» қаҳрамонлик кўрсатиб «Ювентус»ни турнирдан чиқариб юборди, «Боруссия» Д 1/4 финалга йўл олди
Чемпионлар Лигасида чоракфиналнинг дастлабки икки иштирокчиси маълум бўлди. Португалияда 1:2 ҳисобида мағлубиятга учраган «Ювентус» ўз майдонида асосий вақтда ҳисобни тенглаштирди. Қўшимча бўлимларда эса «Порту» 10 киши бўлиб ўйнаганига қарамай, тўп киритди ва сафардаги голлар эвазига туринликларни турнирдан чиқариб юборди.

Шу тариқа «Ювентус» ЕЧЛда қаторасига иккинчи йили 1/8 финалдаёқ мусобақа билан хайрлашди.«Боруссия» эса Дортмундда «Севилья» билан жанговар дуранг қайд этди ва Андалусиядаги ғалаба ҳисобига кейинги босқичга йўл олди. Икки жамоада ҳам марказий ҳужумчилар Эрлинг Ҳоланд ва Юсуф Ан-Носири дублга эришди.

Ювентус — Порту 3:2
Голлар:
Кьеза (49, 63), Рабьо (117) — Оливейра (19, пенальти, 115).
Ювентус – Шченсни, Демирал, Бонуччи (де Лигт, 75), Сандро, Рабьо, Куадрадо, Рэмзи (Маккенни, 75), Артур (Кулусевски, 102), Кьеза (Бернардески, 102), Роналду, Мората.
Порту – Марчесин, Пепе, Сануси (Диас, 71), Мбемба, Манафа, Сержиу Оливейра (Ндиайе, 118), Урибе (Груйич, 90), Корона (Лейте, 118), Отавио (Сарр, 62), Марега (Тони Мартинез, 106), Торимий.
Огоҳлантиришлар: Отавио (45+2), Торимий (52), Кьеза (90+3), Куадрадо (92), Сержиу Оливейра (97), Бернардески (103), Рабьо (114), Мбемба (120+2).
Четлатиш: Торимий (54).
Биринчи ўйин — 1:2.

Боруссия Д — Севилья 2:2
Голлар:
Ҳоланд (35, 54 пенальти) — Ан-Носири (69, пенальти, 90+6).
Боруссия Д – Ҳитц, Морей (Мёнье, 90+5), Шульц (Загаду, 89), Ҳуммельс, Жан, Беллингем, Дауд, Азар (Пасслак, 67), Дилэйни, Ройс, Ҳоланд.
Севилья – Буну, Кунде, Диего Карлос, Навас, Акунья, Фернандо (Ракитич, 86), Оскар Родригес (Оливер Торрес, 79), Окампос (де Йонг, 60), Жордан (Гомес, 60), Сусо (Мунир, 86), Ан-Носири.
Огоҳлантиришлар: Морей (20), Акунья (40), Кунде (51), Ҳоланд (55), Жордан (55), Жан (67), Оскар Родригес (71), Фернандо (76), Диего Карлос (77).
Биринчи ўйин — 3:2.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ЕЧЛ. «Порту» қаҳрамонлик кўрсатиб «Ювентус»ни турнирдан чиқариб юборди, «Боруссия» Д 1/4 финалга йўл олди