19:57 / 11.03.2021
1 857

"Андижон" клуби мексикалик ҳужумчини ўз сафига қўшиб олади

"Андижон" клуби мексикалик ҳужумчини ўз сафига қўшиб олади
Суперлига янги мавсуми учун қизғин тайёргарлик кўрган "Андижон" клуби навбатдаги трансферни эълон қилишга ҳозирлик кўрмоқда.

"Бургутлар" таркибига мексикалик Марко Буэно келиб қўшилиши кутилмоқда. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар тарқатди. 26 ёшли футболчи ҳужумчи Мексика миллий терма жамоаси аъзоси ҳисобланади.

"Буэно Мексиканинг "Пачука" жамоаси тарбияланувчиси ҳисобланади. 2011 йилда футболчи ижара асосида "Леон" жамоасига ўтади.

2011 йилнинг ёзида Марко "Пачука" жамоасига қайтади ва 9-октябрь санасида "Ҳагураэс" жамоади қарши Мексика чемпионатида дебют учрашувини ўтказади. 2012 йилнинг 15 январь санасида "Пуэбла" жамоасига қарши учрашувда Буэно ўзининг илк голини киритади ва ушбу ўйинда дубл қайд этади. Ушбу йилда Пабло Буэнога англиянинг "Манчестер Юнайтед" жамоаси қизиқиб қолади.

Фото: «Андижон» ФК
2015 йилда Марко Буэно Мексика терма жамоасида АҚШга қарши ўртоқлик учрашувида дебют учрашувини ўтказади. Буэно иккинчи бўлимда Эктор Эррерани ўрнига майдонга тушади. Ушбу йилда Мексика олимпия терма жамоаси билан Канадада бўлиб ўтган Панамерика кубогида кумуш медалларини қўлга киритган. 2016 йилдаги Риода бўлиб ўтган Олимпиада ўйинларида Мексика терма жамоаси билан иштирок этган", - дея маълумот бермоқда "Андижон" матбуот хизмати.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Андижон" клуби мексикалик ҳужумчини ўз сафига қўшиб олади