date
views 2 142

Ўзбекистонлик Анвар Бойназаров 14 март тонгида MMA’даги 2-жангини ўтказади

Ўзбекистонлик Анвар Бойназаров 14 март тонгида MMA’даги 2-жангини ўтказади
Фото: Instagram
Тошкент вақти билан 14 март тонгида АҚШнинг Орландо шаҳрида Combat Night Pro мусобақаси бўлиб ўтади. Унда ўзбекистонлик яккакурашчи Анвар Бойназаров (1-0) профессионал MMA’даги 2-жангини ўтказади. 31 ёшли Бойназаровга америкалик жангчи Роб Фуллер (1-7) рақиб бўлади.

Мазкур жанг мусобақанинг асосий кардидан ўрин олди. Combat Night Pro Orlando мусобақасининг асосий кард жанглари Тошкент вақти билан 07:30 да бошланиши режалаштирилган.

Мусобақа Ўзбекистон телеканаллари орқали эфирга узатилмайди. Бойназаров иштирокидаги жанг видеосини бу кузатиб бориш мумкин — ҳавола.

Фото: Instagram
Эслатиб ўтамиз, «The Uzbek» MMA’даги дебют жангини 2020 йилнинг декабрида ўтказган ва унда Ҳенри Ли Краппни биринчи раунддаёқ нокаутга учратганди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистонлик Анвар Бойназаров 14 март тонгида MMA’даги 2-жангини ўтказади