Қудратилло Абдуқаҳҳоров фаолиятидаги 18-жангини ўтказди

Қудратилло Абдуқаҳҳоров фаолиятидаги 18-жангини ўтказди
Профессионал бокснинг ярим ўрта (66.6 кг) вазн тоифасида ўз жангларини ўтказаётган ҳамюртимиз узоқ танаффусдан сўнг, яна рингга кўтарилди. АҚШда ўтказилган ушбу жангда Абдуқаҳҳоровга пуэрто-рикалик Хавьер Флорес (15-3) рақиблик қилди.

Қувонарлиси юртдошимиз жангнинг 8-раундида рақибини техник нокаутга тушира олди ва мағлубиятсиз одимини давом эттирди. Яъни, Абдуқаҳҳоров профессионал фаолиятидаги 18- ғалабасига эришди. Шу вақтга қадар у 17 та жангнинг барчасида зафар қучганди. Шунингдек, юртдошимиз Сампсон Левкович бошчилигидаги янги промоутерлик компанияси ташкил қилиб берган илк жангида рингга кўтарилди.

Мазкур ғалаба билан боксчимиз ва унинг мураббийларини муборакбод этамиз!

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар