Суперлига 2-турида АГМК" Қаршида "Насаф" билан куч синашди ва 1:1 ҳисобидаги дуранг қайд этди. Учрашувдан сўнг олмалиқликлар устози Миржалол Қосимов ўйин борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
- Авваламбор ўзбек халқини келаётган Наврўз байрами билан жамоам ва ўз номимдан табриклайман. Бир-бирига муносиб икки жамоа ўзаро курашди. Икки хил тайм гувоҳига айландик. Биринчи бўлимда "Насаф" яхши ҳаракатланди ва гол уриб яна вазиятлар яратди. Дастлабки таймда жамоамнинг ўйини чиқмади. Иккинчи 45 дақиқаликда эса аксинча, АГМК ташаббусни қўлга олиб, баҳсни назорат қилди. Шунингдек, ҳисобдан келиб чиқиб "Насаф" иккинчи бўлимда қарши ҳужумга таянди. Охирги 45 дақиқаликни "Насаф"га қараганда яхшироқ ўтказиб, гол урдик. Учрашув ҳақиқатдан ҳам дурангга мос бўлди.
Шу ўринда жароҳат олиб операция бўлган Рўзиқул Бердиевга соғлик тилайман. Фахрийлар ўртасидаги ўйинга мени чақирмагани учун жароҳат олган (кулади). Бу борада ўзаро суҳбатлашиб, ҳазиллашиб ҳам олдик. Қайд этиш керак, Бердиев ўтган йилги таркибдан кетган 2-3 нафар футболчиларни ўрнини захирада қолган ўйинчилар билан тўлдириб, яхши жамоа шакллантирмоқда.
Фаворит? Ўзбекларда бир яхши гап бор: жўжани кузда санаймиз. Тахмин қилишни ёқтирмайман. Ким кўпроқ омадли бўлса, чемпионатни имкон қадар йўқотишларсиз ўтказиб, максимал очко тўпласа ўша чемпион бўлади. Ўйлашимча, 5-6 жамоа чемпионлик учун курашади.
Легионерлардан кўнглим тўляптими? Мураббийни ҳеч қачон кўнгли тўлмайди. Агарда мураббийни кўнгли тўлса, унда ишлашни тўхтатиб, футболдан кетиши керак.
Бизни апрелда "Ал Гарафа" билан жиддий ўйин кутмоқда. Мақсад гуруҳ босқичига чиқиш. Бизда энди чемпионат бошланди, Қатарда эса мавсумнинг қизғин палласи. Лекин бу баҳона эмас. Қўл остимдаги футболчиларга ишонаман ва бўлажак баҳсга тайёргарлик кўрамиз. Ҳаммаси майдонда ҳал бўлади. АГМК ОЧЛ гуруҳ босқичига чиқишга астойдил ҳаракат қилади ва буни жуда истамоқда.
Трансфер ойнасида кимни олмоқчи эдигу ва ололмадик? Бу сирлигича қолаверсин. Энди уни кимлигини ошкор этишнинг фойдаси йўқ. Мен ҳозирги мавжуд таркибдаги футболчиларга ишонаман. Бизда ҳам таркибнинг катта қисми ўзгарди ва ўтган йилгига нисбатан 9 нафар футболчи жамоани тарк этди. Имкон қадар уларнинг ўрнини тўлдиришга ҳаракат қилдик, - деди Миржалол Қосимов. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Рууд ван Нистелрой ва яна уч мураббий “Манчестер Юнайтед”ни тарк этди