
Футбол бўйича Ўзбекистон Кубогига қуръа ташланди. Мусобақанинг гуруҳ босқичида 24 та клуб беллашади. Улар 6 та гуруҳга бўлинади. Чемпионлар Лигасида иштирок этадиган жамоалар эса мусобақага 1/8 финалдан бошлаб қўшилиши режалаштирилган. Уларнинг ўрни Биринчи Лига клублари билан саралаш ўйинлари орқали тўлдирилади.
Ҳар бир гуруҳда жами 6 та учрашув ташкил этилади. Гуруҳ босқичи якунига кўра ҳар бир гуруҳда дастлабки икки ўринни қўлга киритган жамоалар 1/8 финал иштирокчисига айланади.
Ўзбекистон Кубогининг финал ўйини қуръа натижаларига кўра Самарқанд шаҳрида ўтказиладиган бўлди. Аввалроқ ОКМК, «Бунёдкор», «Пахтакор», «Локомотив» ва «Сурхон» клублари 2021 йилги финални ўз стадионида ўтказиш таклифи билан чиққани ҳақида хабар берилганди.
Гуруҳлар қуйидагича кўриниш олди:

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар