Фото: Instagram
«Уфа» ярим ҳимоячиси Парфе Бизоза жамоадоши Остон Ўруновнинг кийиниш услуби ҳақида гапирди.
— Ўруновнинг машҳур кийим брендлари қуршовида тушган сурати турли мемларга сабаб бўлди. Кийиниш хонасида бу борада ҳазил қилинадими?
— Бу борада унинг устидан кулишганини кўрмадим. Бироқ у «Уфа»да мода қироли, бу кўриниб туради. Унинг кийиниш услуби жуда яхши ва кийим жавонида ажойиб нарсалар бор. Менимча, кийиниш услуби борасида ундан ўрганадиган жиҳатларим бор.
Бироқ мен Gucci’ни Gucci бўлгани учун сотиб олмайман. Агар менга қандайдир буюм ёқса, уни бренддан қатъи назар сотиб оламан. Сен ўзинг хоҳлаган нарсани киясан, бошқаларга ёқадиганини эмас. Остонга келадиган бўлсак, ишончим комил, бу кийимлар унга шунчаки ёқади, Остон уларда ўзини қулай ҳис қилади, — дейди Бизоза.
Ўзбекистонлик футболчи «Спартак»ка ўтганидан ҳеч қанча вақт ўтмай Instagram саҳифасида қимматбаҳо кийимлар сотиб олгани тасвирланган суратни эълон қилган ва кейинроқ уни ўчириб юборганди. Бу ижтимоий тармоқларда кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлганди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Рууд ван Нистелрой ва яна уч мураббий “Манчестер Юнайтед”ни тарк этди