22:55 / 26.03.2021
2 790

Ўзбекистон терма жамоаси Ганани қандай енгди? (видео)

Ўзбекистон терма жамоаси Ганани қандай енгди? (видео)
Хабарингиз бор, бугун Вадим Абрамов бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси Ганага қарши ўртоқлик учрашуви ўтказди.

Намангандаги “Марказий” ўйингоҳда кечган беллашув 2:1 ҳисобида вакилларимизнинг ғалабаси билан якунланди. Шу куни терма жамоамиз сафида голларни Отабек Шукуров (4’) ва Жалолиддин Машарипов (76’) киритган бўлса, меҳмонларнинг ягона жавоб голига Иссаҳаку Абдул Фатаву (72’) муаллифлик қилди.

ЎЗБЕКИСТОН - ГАНА - 2:1
Голлар:
Отабек Шукуров 4, - 1:0. Иссаку Абдул Фатаву 72, - 1:1. Жалолиддин Машарипов 76, - 2:1.

Ўзбекистон: 1.Жавоҳир Илёсов, 3.ИброҳимҲалил Йўлдошев, 4.Фарруҳ Сайфиев (15.Мурод Холмуҳаммедов, 82), 5.Анзур Исмоилов, 21.Азим Аҳмедов, 9.Одилжон Ҳамробеков (20.Ислом Тўхтахўжаев, 88), 19.Отабек Шукуров, 16.Остон Ўрунов (22.Жавоҳир Сидиқов, 69), 10.Жалолиддин Машарипов (23.Ҳожимат Эркинов, 86), 7.Сардор Рашидов (8.Ойбек Бозоров, 59), 14.Элдор Шомуродов (11.Игорь Сергеев, 84).
Захира: 12.Абдувоҳид Неъматов, 13.Санжар Қодирқулов, 18.Санжар Шоаҳмедов, .

Гана Б: 16.Жозеф Аддо, 2.Йиадом Конадоу, 3.Кристофер Неттей, 6.Муҳаммад Ал Ҳассан, 10.Диавусие Тэйлор (5.Даниэль Африйе Куайе, 63), 11.Моро Салифу, 12.Мичель Отоу (19.Персиус Боа, 82), 13.Рашид Нортей (8.Агйеним Боатенг, 65), 14.Самуэль Аббей Куайе, 17.Кваме Пепраҳ (7.Максвел Аббей Куайе, 86), 18.Иссаку Абдул Фатаву.
Захира: 1.Уильям Эммануэль Эссу, 20.Ричард Аттаҳ, 4.Деннис Нкрумаҳ Корсаҳ, .

Огоҳлантириш: Самуэль Аббей Куайе 56.
Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистон терма жамоаси Ганани қандай енгди? (видео)