
“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Луи ван Гал ўзининг ёзги трансферлар бўйича режаларини маълум қилди.
“Биз ёзда ҳужумларни ташкил эта оладиган футболчи сотиб олишимиз керак. Айниқса, ярим ҳимоя чизиғини кучайтиришимиз керак”, – дейди Луи ван Гал.
Маълумот учун, айни пайтда “қизил иблислар” сафида бундай вазифаларни Ди Мария ва Аднан Янузай бажаради.
Мураббийнинг фикрича, бу футболчилар барча ўйинларда ҳам тўлиқ куч билан ҳаракат қила олмаслиги туфайли улар билан алмашиб майдонга тушувчи футболчилар олинади.
“Фалькао ва ван Перси ҳам ўйинни яратувчи футболчилар ҳисобланади. Лекин майдонда бундай футболчилардан яна кўпроғи бўлиши керак”, деб қўшимча қилиб ўтади голландиялик мураббий.
Манба: www.kun.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар