Бугун Ўзбекистон футбол ассоциациясида бош котиб Aваз Максумов, техник директор Сергей Aрслонов, ЎФA бўлим раҳбарлари ва Венгрия футбол федерацияси техник директори Роберт Барци иштирокида учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.
Томонлар икки мамлакатда футболни ривожлантириш, унинг оммавийлигини кучайтириш, болалар футболи ва оммавий футболни кенгайтириш, аёллар ва профессионал футболчиларни тайёрлаш, мураббийлар ва турли ёш тоифасидаги терма жамоалар савиясини ошириш масаласидаги саволларни муҳокама этди. Бу борада ҳар икки тараф вакиллари ўз тажрибалари билан ўртоқлашди.
Учрашув якунида икки давлат футбол ташкилотлари мутасаддилари ўзаро эсдалик совғалари алмашиб, келгусида меморандум ва ҳамкорлик битими имзолаш мақсадида яна бир учрашув ташкил этиш бўйича келишиб олдилар. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради