
Жорий йилнинг 3 апрель куни Тошкентдаги «Humo Arena» саройида профессионал бокс кечаси ташкил этилади. Кечанинг марказий жангида Муроджон Аҳмадалиев WBA ва IBF камарларини ҳимоя қилади. Унга япониялик Рёсукэ Иваса қаршилик кўрсатади.
Бугун, 1 апрель куни Hilton меҳмонхонасида жанг олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда кечанинг асосий жангидан ташқари рингга кўтариладиган бошқа боксчилар ҳам таништирилди.
Шундай қилиб, 3 апрель куни Шаҳрам Ғиёсов – Патрисио Лопес Морено (Мексика), Исроил Мадримов – Эммануэль Каломбо (Конго), Баҳодир Жалолов – Кристапс Зутис (Латвия), Ҳасанбой Дўсматов – Муҳсин Кизота (Танзания), Иқболжон Холдоров – Кулва Бушири (Танзания), Санжар Турсунов – Иван Юхта (Украина), Миразизбек Мирзахалилов – Таша Мжуажи (Танзания) ўртасида жанглар ўтказилади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар