Ўзбекистон футбол ассоциацияси делегацияси Осиё футбол конфедерацияси президентининг таклифига биноан Манама шаҳрига ташриф буюрди. Бу ҳақда ЎФА расмий сайти хабар тарқатмоқда.
Ушбу ташриф давомида ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов ҳамда ОФК президенти Шайх Салмон бин Иброҳим ал Ҳалифа иштирокида расмий учрашув бўлиб ўтди.
Равшан Эрматов Шайх Салмонга ЎФА президенти Абдусалом Азизовнинг самимий саломлари ва энг яхши тилакларини етказган ҳолда, ЎФА раҳбари бошчилигида Ўзбекистон футболида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва ўзгаришлар, қўлга киритилаётган сезиларли ютуқлар ҳақида сўз юритди. ЎФА биринчи вице-президенти ЎФА ва ОФК ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик муносабатлари ишонч ва ҳурмат асосида қурилган эканлигини алоҳида таъкидлади.
Шунингдек, Равшан Эрматов Ўзбекистон футбол ассоциацияси Осиё футбол конфедерацияси билан яқин ҳамкорликда кенг кўламли ҳамкорлик дастурлари ва лойиҳаларини амалга оширишдан ҳар доим мамнун эканлигини айтиб, қитъа миқёсидаги бир қатор нуфузли мусобақалар мезбонлиги айнан Ўзбекистонга ишониб топширилиганлиги Ўзбек футболи оиласини янада бахтиёр этганлигини билдирди.
Ўз навбатида, Шайх Салмон ЎФА раҳбариятининг Ўзбекистонда футболни ривожлантиришда олиб бораётган самарали фаолиятини эътироф этди ҳамда ОФК ва ЎФА ўртасидаги шериклик алоқаларини мустаҳкамлашга ҳамиша содиқ эканлигини яна бир бор таъкидлади.
Шунингдек, ОФК президенти ўзбек футболида олиб борилган ислоҳотлар, унинг оммавийлигини оширишда қабул қилинаётган қарорларни олқишлаб, Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбариятига миннатдорчилик изҳор этди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Хитой 15 та сунъий йўлдошга эга тижорий ракетани учирди