Ҳозиргина, Миллий Олимпия қўмитасининг мажлислар залида 3 апрель санасида "Ҳумо Арена" спорт саройида рингга кўтарилган боксчиларимиз иштирокидаги матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда ушбу жанг кечасида иштирок этган барча боксчилар қатнашиб, ОАВ саволларига жавоб берди. Унда иштирок этган Баҳодир Жалолов AIBA президенти Умар Кремлёв билан бўлиб ўтган суҳбат ҳақида гапириб берди:
"Ўша бокс кечасидан сўнг, мен, Исроил ва Муроджон Умар Кремлёв билан тушлик қилдик. 2-3 соат давомида суҳбат қурдик. У боксдаги тажрибасидан келиб чиқиб, бизга бир қатор тавсиялар берди. Ёшликдан қаттиқ меҳнат қилинглар, деб айтиб ўтди. У ҳар қандай ёрдамга тайёр эканини билдирди.
У яна бир қизиқ гапни айтиб ўтди. Футболда олимпия ўйинларини ҳеч ким билмайди, жаҳон чемпионати эса катта нуфузга эга, боксда ҳам мана шундай даражага эришишимиз лозим, мен жаҳон чемпионатининг нуфузини оширмоқчиман, кейинги жаҳон чемпионати ғолиблиги учун 100 минг доллар қўймоқчиман, қабилидаги фикрларни билдирди", - деди Жалолов. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Хитой 15 та сунъий йўлдошга эга тижорий ракетани учирди