20:32 / 10.04.2021
2 597

"Насаф" сафарда Станоевичнинг дубли эвазига ғалаба қозонди

"Насаф" сафарда Станоевичнинг дубли эвазига ғалаба қозонди
Суперлига 5-туридан ўрин олган яна бир учрашув ўз ниҳоясига етди. Навоийда бўлиб ўтган баҳсда "Насаф" 1:2 ҳисобида "Қизилқум"дан устун келди.

Ўйиннинг 2-дақиқасида Марко Станоевич жарима зарбасидан гол уриб ҳисобни очган бўлса, 15-дақиқада Ойбек Қиличев белгиланган пенальтидан унумли фойдаланиб, ҳисобни тенглаштирди. 81-дақиқада Станоевич ўта кучли зарбаси билан Нестеровни ожиз қолдирди ва жамоасига ғалаба келтирган голга муаллифлик қилди. Шу ҳисоб ўйин якунига қадар ўзгармади.

Ушбу ғалабадан сўнг "Насаф" ўз очколари сонини 8 тага етказиб олган ҳолда 4-ўриндаги "Бунёдкор"га етиб олди, "Қизилқум" эса 6 очко билан 7-ўринда бормоқда.

"Қизилқум" – "Насаф" - 1:2
Гол
: Марко Станоевич 2, - 0:1. Ойбек Қиличев 15 пенальти, - 1:1. Марко Станоевич 82, - 1:2 (Суҳроб Нуруллоев).

"Қизилқум": 1. Игнатий Нестеров, 6. Эркин Байдуллаев, 7. Ойбек Қиличев (10.Мате Ватсадзе, 74), 8. Гиорги Куҳианидзе (18.Жасур Азимов, 42), 17. Салим Мустафоев, 19. Жамшид Ҳасанов, 20. Ислом Тўхтахўжаев, 23. Шерали Жўраев, 30. Элгужа Григалашвили, 62. Жаҳонгир Эргашев (4.Миржалол Қосимов, 60), 75. Олег Толмасов.
Захира: 22.Артём Макосин, 14.Файзулла Қамбаров, 15.Ҳусан Расулов, 25.Азизбек Усмонов.

"Насаф": 1. Умиджон Эргашев, 4. Ҳусниддин Алиқулов, 5. Ғолиб Ғайбуллаев (70.Абубакр Ризо Турдиалиев, 78), 6. Мурод Хўжамбердиев (20.Суҳроб Нуруллоев, 78), 14. Шокир Йўлдошев, 15. Жўрабек Маннонов (8.Дилшод Саитов, 59), 19. Ҳусаин Норчаев, 22. Акмал Мозговой, 34. Шерзод Насруллаев, 88. Марко Станоевич, 92. Умар Эшмуродов.
Захира: 13.Азамат Сойибов, 25.Муҳриддин Зоиров, 28.Сардор Садуллаев, 50.Шоҳмалик Комилов.

Огоҳлантиришлар: Ғолиб Ғайбуллаев 14, Акмал Мозговой 41, Шокир Йўлдошев 45+1.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Насаф" сафарда Станоевичнинг дубли эвазига ғалаба қозонди