13:08 / 12.04.2021
3 111

Тайсон Фьюри—Энтони Жошуа жанги Ўзбекистонда ўтказилиши мумкинми? Бокс федерацияси изоҳ берди

Тайсон Фьюри—Энтони Жошуа жанги Ўзбекистонда ўтказилиши мумкинми? Бокс федерацияси изоҳ берди
Фото: The Sun
Супер оғир вазн тоифасида WBC чемпиони Тайсон Фьюри (30-0, 21 КО) WBA, WBO, IBF ва IBO камарлари соҳиби Энтони Жошуага (24-1, 22 КО) қарши жанги қайси мамлакатларда ўтиши мумкинлиги ҳақида сўз юритди.

- "Бир нечта катта янгиликлар бор. Бизда бу жангни ўтказиш жойи борасида уч ёки тўртта катта таклиф мавжуд. Саудия Арабистонидан, Қатар, Ўзбекистон, Россия, Америка ва Англиядан бўлган лўли биродарларим томонидан қизиқиш бор. Уларни ўрганиб чиқмоқчиман ва умид қиламанки, биз катта жанг ташкил қиламиз, чунки мен бу ялангоёқни бежаб қўймоқчиман", - деди Тайсон Фьюри.

«Дарё» мазкур масала юзасидан Ўзбекистон бокс федерациясида изоҳ сўради.

«Яхши биласиз, 3 апрель куни Тошкент шаҳрида бокс оқшоми юқори савияда ташкил этилди. Ушбу шоу «Matchroom Boxing» промоутерлик компанияси, DAZN платформаси билан ҳамкорликда ўтказилди. Жанг кечасининг ташкилий жараёнларини юқоридаги икки компания раҳбарияти бевосита кўрди. Бу орқали улар Ўзбекистон шундай мусобақаларни ўтказиш учун етарли салоҳиятга эга эканлигига гувоҳ бўлди.

Шу сабабли ҳам, Ўзбекистон жаҳон бокс оламида мана шундай йирик бокс оқшоми ўтказилиши мумкин бўлган номзод мамлакатлар қаторига кирган бўлиши мумкин. Тайсон Фьюри ҳам шу сабабли Ўзбекистонни эҳтимолий мезбон сифатида қайд этган
», — дейилади федерация изоҳида.

Аввалроқ жангни 2021 йилнинг июнь ойида ўтказиш режа қилинаётгани ва иккала боксчи 100 миллион доллардан гонорарга эга бўлиши айтилганди.

Қайд этиш керак, Фьюри ўзини «лўлилар қироли» деб атайди. Фьюри Англияда туғилган ва ирландиялик саёҳатчилар (Irish Travellers) номи билан юритиладиган қавм вакили ҳисобланади. Айрим олимлар фикрига кўра ушбу қавм лўлиларга бориб тақалади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Тайсон Фьюри—Энтони Жошуа жанги Ўзбекистонда ўтказилиши мумкинми? Бокс федерацияси изоҳ берди