13:37 / 12.04.2021
2 287

Кечаги ўйинда Шомуродов Роналду билан бир хил балл олди

Кечаги ўйинда Шомуродов Роналду билан бир хил балл олди
Кеча Италия А Серияси 30-туридан ўрин олган бир неча учрашув бўлиб ўтди. Улардан бирида биз ўйинларини кузатиб бораётган "Женоа" клуби амалдаги чемпион "Ювентус" майдонига сафар қилди. Якунда мезбонлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Италия футболини ёритишга ихтисослашган энг машҳур нашрлардан бири "La Gazzetta dello Sport" ушбу беллашувдан кейин ўз талқинига кўра футболчиларга қўйилган балларни эълон қилди. Элдор Шомуродов унда 5 баллга лойиқ кўрилди.

Қизиғи, туринликлар юлдузи Криштиану Роналду ҳам айнан шунча баҳога эга бўлди. Мазкур учрашувда португалиялик ҳужумчи тўлиқ ҳаракат қилди. Эътиборлиси, ҳамюртимиз 63-дақиқада Горан Пандев ўрнига майдонга туширилганди.

Маълумот учун, генуяликлар турнир жадвалида 13-поғонани банд этган. Легионеримиз ушбу жамоа таркибида ички биринчиликда 3 та гол ва 1 ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйишга муваффақ бўлган.


arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Кечаги ўйинда Шомуродов Роналду билан бир хил балл олди