20:33 / 13.04.2021
1 697

Питер Хюистра эронликларга қандай баҳо бермоқда?

Питер Хюистра эронликларга қандай баҳо бермоқда?
Эртага “Пахтакор” клуби Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи доирасидаги 1-тур учрашувини Эроннинг “Трактор” жамоасига қарши ўтказади. Мазкур беллашувдан аввал “Пахтакор” бош мураббий Питер Хюистра ва жамоа сардори Егор Кримец матбуот анжуманида иштирок этишди.

Хюистра: - Барчага хайрли кун. Келаси икки ҳафта жуда тиғиз бўлади ва барчага омад тилайман. Жамоаларни 15 кунда ўйналадиган 6 та учрашув кутмоқда. Бу ҳаяжонли бўлади. Биз чемпионатни бошлагандан кейин бу ерга келдик. Умид қиламанки, биз синовга тайёрмиз. Эртага "Трактор"га қарши ўйин билан турнирни бошлаймиз. Эрон жамоалари ҳамиша қийин рақиб, улар майдонда кураш олиб боришади. Техник ва тактик тарафдан яхши ўйин кўрсатишади.

Таркибимизда ўзгаришлар бўлган. Академия тарбияланувчилари ҳам ўзларини кўрсатиши мумкин. Бундай синовларга доим тайёр бўлиш керак. Ёш иқтидорлар тажрибали футболчилар билан киришиб кетишига ишонаман. Биринчи ўйин қандай ҳолатда эканимизни билиб олишга ёрдам беради. Ўйинларни бу сафар ҳам ўзгача вазиятда ўтказамиз. Карантин, алоҳида яшаш, Рамазон - буларнинг барчаси вазиятни ўзгача қилади. Тўрт, беш ва олтинчи турда ҳаммага қийин бўлса керак. Биз руҳий, тактик ва жисмоний жиҳатдан ҳолатга тайёр бўлишимиз керак. Бу қандай бўлишини кузатиш жуда қизиқ. Жамоадаги барча синовга тайёр, охиригача курашишга шай ҳолатда.

Кримец: - Хайрли кун. Чемпионлар лигасининг янги бошланаётган мавсуми билан барчани табриклайман. Эртанги рақибимизни жиддий ўргандик, беллашувга яхши тайёрландик. Ўзбекистонда мавсумни бошлашга улгурдик. Яхши ҳолатга кириб олдик, деб ўйлайман ва эртага мусобақани ғалаба билан бошлашга интиламиз.

"Пахтакор" матбуот хизмати.


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Спорт » Питер Хюистра эронликларга қандай баҳо бермоқда?