Эртага ОЧЛдаги иккинчи вакилимиз АГМКгуруҳ босқичи 1-туридан ўрин олган ўз учрашувини ўтказади. "Ал-Ҳилол"га қарши бўлиб ўтадиган баҳс олдидан Миржалол Қосимов матбуот анжуманида иштирок этди:
"Авваламбор, Ассалому алайкум! Барча мусулмон аҳли ва юртдошларимизни кириб келган муборак Рамазон ойи билан қутлайман. Ҳаммага сиҳат-саломатлик ва омад тилайман. Эртага АГМК жамоаси учун янги саҳифа очилмоқда. Жамоамиз илк бор ОЧЛ гуруҳ босқичида иштирок этади. Мақсад гуруҳдан чиқиш. Гуруҳ босқичи якунида тўпланган очколарга қараб ким қайси ўринни олишини билиб оламиз".
- АГМК Саудияга келишидан аввал ОЧЛ плей-офф доирасида ўйнади. Бу ҳолат жамоанинг тикланиш жараёнига қай даражада таъсир қилади?
"Жамоамиз бу ерга келишдан аввал муҳим ва мураккаб кечган ўйинда қатнашди ҳамда бу оралиғда йўл, парвозлар. Қатарга бордик ва у ердан Тошкентга қайтиб, сўнгра Саудия Арабистонига келдик. Лекин бу биз учун баҳона бўлиб қолиши керак эмас. Бу ерга яхши ниятлар билан келдик. Ўйлайманки, бу жиҳат у қадар катта таъсир ўтказмайди".
- Рамазон ойи футболчиларга қанчалик таъсир кўрсатади, деб ўйлайсиз?
"Бу таъсир қилмайди. Орада вақт бор. Ўйинлар ифторликдан кейин маҳаллий вақт билан кечки 22:00га белгиланган. Бу вақт ичида футболчилар тикланиб олишади".
- "Ал-Ҳилол" билан ўйинда жамоангиздан нимани кутяпсиз?
"Ҳар бир мураббий жамоасидан яхши натижа кутади. Бу осон бўлмаслигини билиб турибмиз. "Ал-Ҳилол" номдор жамоа. Рақибни ҳурмат қиламиз, аммо қўрқмаймиз. АГМК ушбу мусобақага яхши ниятлар билан етиб келди. Ўйлайманки, жамоамиз чиройли ўйнаб, ғалабага интилади". «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Қозоғистонда яна 1 млрд доллар ноқонуний активлар давлатга қайтарилди