Осиё чемпионлар лигасининг саралаш босқичидан ўрин олган “Бунёдкор” ва “Ал-Жазира” жамоалари ўртасидаги учрашувдан олдинги матбуот анжуманининг икинчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Сергей Лушчан ва ҳимоячи Акмал Шораҳмедов иштирок этишди.
— Ушбу ўйин ёмон тайёргарлик кўрмадик. Фикримча, жамоа эртанги ўйинга тайёр. Эртанги ўйин мухлислар учун ҳам қизиқ ўтишига шубҳа йўқ", - дейди Лушчан.
— Акмал, ҳимоячи сифатида рақибнинг қайси футболчиларини диққат билан ўрганиб чиқдингиз?
— Ҳимоячи бўлганим учун ҳужумчиларни ўргандим. "Ал-Жазира"нинг 7 ва 10-рақамли ҳужумчилари хавфлироқ. Улардан эҳтиёт бўлишимиз керак. Эшитишимча, ўзбек клубларидан ҳали ҳеч ким “плей-офф” босқичидан ўта олмаган экан. Ушбу нохуш анъанани тўхтатиб, мухлисларга қувонч улашмоқчимиз. Ҳозирги муаммоимиз рақибнинг кучлилигида эмас, балки бу йилги илк расмий учрашувимиз эканлигидир. Бу жиҳат албатта қандайдир вақт давомида ўз таъсирини кўрсатади. Пенальтилар сериясига ҳам тайёргарлик кўрганмиз. Лекин асосий вақтда ютишни истаймиз. Биз “тартиб маҳоратдан устун” нақлига амал қиламиз. “Бунёдкор” жудаям тартибли жамоа.
— Рақиб — кучли. Ўйинчиларимиз номдор футболчилар қаршисида саросимага тушиб қолмасликлари учун иш олиб борилдими?
Лушчан: — Эртага биз масумдаги илк расмий ўйинимизни ўтказамиз. Рақибни ўрганган ҳолда йигитлар билан ишлаяпмиз. Уларга ўйиннинг муҳимлигини тушунтиряпмиз. Жамоамизда профессионал футболчилар йиғилган. Улар саросимага тушиб қолишмайди. Улар мухлислар тўла стадионни соғинишган. Стадион мухлислар билан тўлади, деб умид қиламиз.
— Акмал, рақиб сафида жарангли номлар бор. Бу ҳолат сизларга таъсир қилмайдими?
— Битта ўйин учун ўзимизда куч топиб ҳаракат қиламиз. Йигитлар жанговар кайфиятда. Ғалаба учун жонимизни бериб ўйнаймиз. Балки биз индивидуал жиҳатдан рақибнинг айрим футболчиларидан кучли эмасдирмиз, аммо бизда ғалабага бўлган хоҳиш кучли. Мухлислар қаршисида ўйнаётганимиз ҳам бизга устунлик беради.
Манба: www.stadion.uz. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди