Фото: Yandex Photos
Оғир атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг етти нафар вакили антидопинг қоидаларини бузгани сабаб 4 йил муддатга дисквалификация қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон миллий антидопинг агентлиги (UzNADA) матбуот хизмати маълум қилди.
UzNADA ҳузуридаги Ахлоқ бўйича комиссиясининг қарорига кўра Ўзбекистон оғир атлетика терма жамоаси аъзолари Мансур Алмуродов (73 кг), Шахмердан Кемалов (+109 кг), Ҳаётбек Зокиров (96 кг), Маҳмудбек Юсупов (+109 кг), Ҳикматилло Фазлиддинов (81 кг), Фозилбек Жуманазаров (96 кг) ва Худоёр Мелиқўзиев (67 кг) тўрт йил муддатга дисквалификация қилинган.
Юқоридаги спортчиларнинг 2020 йил 15 октябрда топширган қон таҳлилларида анаболик стероид гормонлар гуруҳига мансуб метандиенон, метастерон, тестостерон, канренон каби тақиқланган моддалар аниқланган.
Спортчиларнинг дисквалификацияси 2021 йил 31 мартдан бошланиб, 2025 йил 30 мартга қадар давом этади. Шунингдек, уларнинг 2020 йил 15 октябрдан кейин қўлга киритган барча медаллари ва рейтинг очколари бекор қилинади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Қозоғистонда яна 1 млрд доллар ноқонуний активлар давлатга қайтарилди